Мен узимни севаман текст песни
Обновлено: 21.11.2024
Добавлено Ashi Udegedan в вт, 15/05/2018 - 07:58
Комментарий:
Транслитерация
Мен ўзимни севаман
Мен ўзимни севаман,
Менга ўзим ёқади.
Энди менга барибир,
Ким қанақа боқади.
Тўним калта, ва лекин
Йўқдан кўра, шукр, бор.
Бу дунёда ҳеч одам
Эмас мендек бахтиёр.
Гап эшитсам жилмайиб,
Калтак есам куламан.
Чап юзимга уришса,
Ўнгин тутиб тураман.
Юрак деган қабрда
Армонимни кўмганман
Ва устида боламга
Ўйин тушиб берганман.
Ҳар тонг қараб ойнага,
Дейман: “менинг ғамим йўқ”,
Мен соғломман, мен зўрман,
Ташвишим йўқ, камим йўқ.
Ғанимларим ёв, лекин
Мен улардан қарз эмас,
Ҳеч қайсиси жонимни
Тикишимга арзимас.
Хомуш бўлар баъзилар,
Сочин оқин санашиб,
Менга эса турибди,
Ажинлар ҳам ярашиб.
Тикан - тикан, гул гулдир,
Ҳар нарса ўз ҳолича,
Азизларим, дунёни
Қабул қилинг борича.
Осон яшай десангиз,
Маслаҳатим олволинг:
Ўзингизни озгина
Жинниликка солволинг.
Яшашга эмас, бизни
Имтиҳонга ташлабдур,
Пирим ўша ковушсиз
Девонаи Машрабдур.
Осон яшай десангиз,
Маслаҳатим олволинг:
Ўзингизни озгина
Жинниликка солволинг.
Яшашга эмас, бизни
Синовларга ташлабдур,
Пирим ўша ковушсиз
Девонаи Машрабдур.
Кўйлагимни сўрашса,
Тўнимни ҳам бераман,
Тиканларнинг ичидан
Гуллолалар тераман.
Ғам сўзидан ўзимга
Шодлик сўзин ясайман,
Мен шунақа, ўзимни
Хурсанд қилиб яшайман.
Добавлено Ashi Udegedan в вт, 15/05/2018 - 08:01
Комментарии
-
или зарегистрируйтесь, чтобы получить возможность отправлять комментарии
Music Tales
Read about music throughout history
О переводчике
Читайте также: