Текст песни эслаб кол уммон
Обновлено: 23.11.2024
Кимда оғирроқ кимда йенгилроқ, кимдур кимдурдан йироқ Ўчганда чироқ қоронғу кўчаларда қолди юракда парча.
Эсимда деворларда кесаклардан ёзардинг манга хат қўшу ва баровардан иборат,
Бу мухаббатдан далолат соат озгина вақт ва бошланади аросат.
Келди қиш сен билан бирга, келди бахор сен билан бирга,
Ўтди ёз сен билан бирга, келди куз ҳазонлар билан.
Афсус, бўлмаймиз юзма юз, ёки ёнма ён
Ёғганда ёмғир боғларда лойларни устида,
Қўл ушлашиб ўтмаймиз, нариги тамон бўл омон.
Кечагина бир қизга совға қилиб юбордим юрагим парчасин,
Қилмайман инкор унда қолган азобларга бугун ўзимман қоровул,
Ўзимман хукимдор қилмайман инкор…
Агарда ўтган вақт учун ачинмасанг менхам ачинмайман зинхор,
Эслаб қол! Бўлмагин умидвор, бўлмайман умидвор.
Энди хеч қачон бирга бўлмаймиз денгизлар бўйида,
Ё баланд тоғлар қўйнида мухаббатни уйида,
Баланд биноларнинг устида қўл ушлашиб юрмаймиз кўчада.
Биз доим севиб куйлайдигон қўшиқ хам тамом,
Сен кетасан ҳаёлинга келган тамон!
Фақатгина мени теримга тиқиб самон!Азизам бўл омон.
Сен кетган кундан бери ёғади ёмғир кўнгилга оғир, Қандайдир воқеалар бўлади содир барчаси ертами кеч, Тугайди охир кимдур кимдурга тилайди сабир!
Читайте также: